Эрон жануби-шарқидаги теракт оқибатида тўрт нафар полициячи ҳалок бўлди

None
ASTANA. Kazinform – Якшанба куни Эрон жануби-шарқидаги Систон ва Белужистон вилоятида террорчи гуруҳнинг қуролли ҳужуми оқибатида тўрт йўл полицияси ходими ҳалок бўлди, дея хабар беради Kazinform Tasnim агентлиги хабарига таяниб

Қуролли ҳужум Хаштандан Тафтонга борадиган йўлда содир бўлган.

«Ушбу терактда йўл полицияси ходимлари Мехди Аллахпур, Реза Эсмаили, Мухаммад Реза Шейхс ва Хасан Вахиди ҳалок бўлди», – дейилади хабарда.

Мамлакат хавфсизлик кучлари жиноятчиларни қидирмоқда. Ҳозирча мамлакатда фаолият юритаётган ҳеч бир қуролли гуруҳ ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади.

Систон ва Белужистон Эроннинг 31 вилоятидан бири бўлиб, мамлакат жануби-шарқида Афғонистон ва Покистон билан чегарада жойлашган.

Сўнгги хабарлар
telegram