Эрон оммавий қирғин қуролини қўллаш нияти йўқлигини маълум қилди

Эрон
Фото: IRNA

ASTANA. Kazinform - Эрон оммавий қирғин қуролидан фойдаланмаслик сиёсатига амал қилишини тасдиқлади. Бу ҳақда Эрон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Эсмоил Багаи маълум қилди, деб ёзади TASS.

"Эрон Ислом Республикасининг сиёсати оммавий қирғин қуролларини қўллашдан қатъий воз кечишдир. Бу олий раҳнамо оятуллоҳ Али Хоманаийнинг қарорига асосланади. Эрон ва хорижий матбуотда Теҳрон ядровий доктринаси ўзгариши ҳақидаги баҳслар бу позицияга ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди ва Эрон ҳар доим мудофаа доктринасига асосланган сиёсатга амал қилади”, - деди Багаи телеканаллар томонидан эфирга узатилган брифингда.

Эслатиб ўтамиз, 9 октябрь куни Эрон парламенти аъзоси Ҳасанали Эҳлаки Амирий 39 нафар депутатдан иборат гуруҳ Эрон Миллий хавфсизлик Олий кенгашига Исроил томонидан таҳдид туфайли мудофаа доктринаси қайта кўриб чиқиш ва ядровий қурол яратишга рухсат бериш бўйича расмий мактуб юборганини маълум қилган эди.

Сўнгги хабарлар
telegram