20:35, 13 Апрель 2023 | GMT +6
Эркин кураш: Санжар Досжанов Осиё чемпиони бўлди
ASTANА. Кazinform – Қозоғистонлик Санжар Досжанов (70 кг) эркин кураш бўйича Осиё чемпиони бўлди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
Финалда қозоғистонлик полвон ўзбекистонлик Зафарбек Отахоновга қарши курашди.
Санжар илк дақиқаларданоқ рақибига ҳужум қилди. Усуллардан фойдаланишга ҳаракат қилди. Натижада у усул билан икки очкога эришди.
Шу тариқа, у рақибини 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, Осиё чемпионига айланди.
Санжар Досжанов аввалига Жанубий Корея вакили Пак Су Хенни мағлуб этган бўлса, сўнг қирғизистонлик Орозобек Токтомамбетов ва Мортеза Гиасини мағлуб этди. Унинг финалдаги рақиби ўзбекистонлик Зафарбек Отахоновдир.
Ҳозирга қадар 57 кг вазн тоифасидаги Раҳат Калжан терма жамоа сафида бронза медалини қўлга киритди.
Фото: olympic.kz
Муаллиф: Адилжан Умбет