Эркин кураш. Осиё чемпионатида уч нафар қозоғистонлик финалга чиқди

Уч нафар қозоғистонлик финал босқичига йўлланма олди. 74 кг вазн тоифасида Нурқожа Қайпанов ярим финалда қирғизистонлик курашчи Исломбек Ўрозбековни 15:8 ҳисобида мағлуб этди. Финалда Н.Қайпанов эронлик спортчи Йонес Алиакбар Эмамичогает билан учрашади.
Азамат Даулетбеков (86 кг гача) ҳам финалга йўлланма олди. У ярим финалда қирғизистонлик Саякбай Юсуповни муддатидан аввал мағлуб этди - 10:0. Олтин медал учун жангда у ҳиндистонлик Дипак Пуния билан учрашади.
125 килограмм вазн тоифасидаги Алишер Ерғали ҳам қитъа чемпионати олтин медали учун кураш олиб боради. Ярим финалда у жанубий кореялик Йехён Чонни 9:6 ҳисобида мағлуб этди. Бош соврин учун курашда Ерғали эронлик Ядоллаҳ Моҳаммадказем Моҳеби билан жанг қилади.
Бундан ташқари икки нафар Қозоғистон вакили турнирнинг бронза медали учун кураш олиб боради. Акбар Қурбонов (61 килограммгача) Алибек Алибегов (Баҳрайн) билан куч синашади. Адилет Дауланбаев (92 килограммгача) эса япониялик Такума Отсуга қарши гиламга чиқади.
Финал учрашувлари Нур-Султан вақти билан соат 16:00да бошланади.