Эркин кураш бўйича жаҳон чемпионатида қатнашадиган қозоғистонликлар номи маълум бўлди

ASTANА. Кazinform - 13-21 сентябрь кунлари Хорватия пойтахти Загреб шаҳрида кураш турлари бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган Қозоғистон терма жамоаси таркиби маълум бўлди.

эркин кураш
Фото: Спортни ривожлантириш дирекцияси

Бош мураббий Мадияр Қурамисов бошчилигидаги мураббийлар қуйидаги полвонларга ишонч билдиришган. Жумладан, Адилет Алмуҳамедов (57 кг), Асилжан Есенгелди (61 кг), Начин Куулар (65 кг), Нурқожа Қайпанов (70 кг), Алибек Абилқасим (74 кг), Болат Сақаев (79 кг), Азамат Даулетбеков (86 кг), Камил Куруглиев (92 кг), Ризабек Айтмуқан(92 кг) ва Алишер Ерғали(125 кг).

Эркин курашчилар айни пайтда Грузияда илк йиғинни ўтказмоқда. Тайёргарликнинг иккинчи босқичи мамлакатда ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Динмухаммед Қасимбек эркин кураш бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпиони бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар