Эркин кураш бўйича Осиё чемпионати: Азамат Даулетбек олтин медални қўлга киритди

None
ASTANА. Кazinform – Қозоғистонлик Азамат Даулетбек (86 кг) эркин кураш бўйича Осиё чемпиони бўлди, деб хабар беради Каzinform мухбири.

Астана шаҳрида ўтказилаётган қитъа мусобақаси финалида қозоғистонлик полвон эронлик Ади Реза Каримий билан учрашди.

Аввалига рақиб бир очкога олдинда эди. Шундан сўнг Азамат кетма-кет 4 очко ишлади.

Натижада у рақибини 4:1 ҳисобида мағлуб этиб, Осиё чемпионига айланди.

Қозоғистонлик курашчи финалга қадар сингапурлик Вэн Луен ва ўзбекистонлик Бобур Исломовни мағлуб этди.

Шу тариқа у мамлакат ҳисобига тўртинчи олтин медални тақдим этди.

Бугун терма жамоадан Дархан Есенғали (74 кг) чемпионлик шоҳсупасига кўтарилди.

Эслатиб ўтамиз, эркин кураш баҳсларининг биринчи кунида терма жамоа 2 та олтин ва 1 та бронза медали олган эди.

Видеодан кадр/ t.me/sportilinet

Муаллиф: Адилжан Умбет


Сўнгги хабарлар
telegram