Ерга бешта йирик астероид яқинлашмоқда

Ерга бешта йирик астероид яқинлашмоқда
Фото: NASA

2023 йил охиригача Ерга бешта астероид яқинлашади, деб хабар беради Kazinform агентлиги Mir24.tvга таяниб.

139622 (2001 QQ142) деб номланган астероиднинг диаметри 0,3 дан 1,5 километргача бўлиб, барча маълум астероидларнинг 97 фоизидан каттароқдир. Объект 6 декабрь куни Ер ёнидан 5,5 миллион километр масофада учиб ўтади. Унинг тезлиги соатига 23 900 километрни ташкил қилади.

341843 (2008 EV5) деб номини олган астероиднинг диаметри 0,4 километр бўлиб, 20 декабрь куни Ерга 6,3 миллион километр масофада яқинлашади.

Учинчи астероид 2019 CZ2 коинот стандартлари бўйича жуда кичик бўлиб, узунлиги 21-98 метр атрофида. У 25 ноябрь куни Ерга 1,1 миллион километр масофада яқинлашиши кутилмоқда.

Тўртинчи фазовий объект, 2020 YO3 деб номланган бўлиб, ўлчами 31 дан 70 метргача бўлиши тахмин қилинмоқда. У 1100 кун ичида Қуёш атрофини тўлиқ айланиб чиқади ва 23 декабрда Ерга 1,3 миллион километр масофада яқинлашади.

Диаметри 44-99 метргача бўлган бешинчи астероид 2013 VX4 деб номланган бўлиб, сайёрамизга 4 декабрь куни яқинлашади. У Ердан 1,2 миллион километр масофада соатига 23 600 километр тезликда учиб ўтади, дейилади хабарда.

Сўнгги хабарлар