11:35, 15 Апрель 2024 | GMT +5
Ереванда Қозоғистон Президентини тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди
EREVAN. Кazinform - Арманистон давлат қароргоҳида расмий ташриф билан Ереванга келган Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.


Фахрий қоровул бошлиғи икки давлат раҳбарларига ҳисобот берди.

Қозоғистон ва Арманистон давлат мадҳиялари янграгач, Қасим-Жомарт Тоқаев ва Никол Пашинян расмий делегация аъзоларини бир-бирлари билан таништирди.
Маросимдан сўнг Давлат раҳбари ва Арманистон Бош вазири музокаралар залига йўл олди.


