Эрдўған Туркиянинг илк ҳайдовчисиз юрадиган электробусини синовдан ўтказди

ANKARA. Anadolu-Kazinform – Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған душанба куни ҳайдовчисиз юрадиган биринчи маҳаллий электр автобусини синовдан ўтказди, деб хабар берди Kazinform Anadolu агентлигига асосланиб.
None
None

Karsan компаниясининг пилотсиз электр автобуси Президент маъмурияти ҳудудида тақдим этилди. Деярли товушсиз ҳаракатланадиган автобуснинг узунлиги 8 метрни ташкил этади. Туркия раҳбарининг айтишича, йил охиригача 24 метр узунликдаги пилотсиз электр автобусни йиғиш режалаштирилган.

«Туркия электробуслар бозорида муносиб ўрин эгаллашига ишонаман. Тез орада автобусларнинг серияли ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилади», - деди Эрдўған.

У шунингдек, маҳаллий пилотсиз электр автобусларининг серияли ишлаб чиқарилиши туфайли Туркия жаҳон автомобил бозорининг ушбу сегментида ўз ўрнини топишига ва маҳаллий компаниялар жаҳон брендлари қаторига қўшилишига умид билдирди.



Сўнгги хабарлар