19:04, 12 Октябрь 2023 | GMT +5
Энтони Блинкен Исроилга ташриф буюрди

Блинкен қисқа ташрифи чоғида Исроил расмийлари ва Ғарб томонидан қўллаб-қувватланган Фаластин маъмурияти президенти Маҳмуд Аббос билан учрашади.
М. Аббос Ғазо секторидаги ХАМАСнинг рақиби Фаластин миллий озодлик ҳаракатига (ФАТХ) раҳбарлик қилади.
Reuters агентлиги хабарига кўра, Блинкен ўз ташрифи давомида ХАМАС томонидан асирга олинган фуқароларни (жумладан, АҚШ фуқароларини) озод қилиш, шунингдек, Ғазода тинч аҳоли учун хавфсиз йўлак ташкил этиш масалаларини муҳокама қилади.