Энг кўп деҳқон хўжаликлари Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида фаолият юритмоқда

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 апрель ҳолатига Ўзбекистонда 353 472 та деҳқон хўжаликлари фаолият юритмоқда.

деҳқон хўжалиги
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Уларнинг ҳудудлар кесимидаги сони қуйидагича:

  • Андижон вилояти — 53 265 та
  • Хоразм вилояти — 47 276 та
  • Самарқанд вилояти — 42 084 та
  • Фарғона вилояти — 32 554 та
  • Қашқадарё вилояти — 30 374 та
  • Сурхондарё вилояти — 25 834 та
  • Наманган вилояти — 24 961 та
  • Бухоро вилояти — 20 716 та
  • Тошкент вилояти — 20 524 та
  • Жиззах вилояти — 17 309 та
  • Сирдарё вилояти — 13 813 та
  • Қорақалпоғистон Республикаси — 13 381 та
  • Навоий вилояти — 11 326 та
  • Тошкент шаҳри — 55 та

Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 апрель ҳолатига Ўзбекистонда 422 мингта тижорат ташкилотлари фаолият юритмоқда.