Эмланганлар ҳам ниқоб тақишлари керак – Санитария қўмитаси раҳбари

NUR-SULTAN. Kazinform – Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Санитария-эпидемиология назорати қўмитаси раиси Айжан Есмағамбетова нима учун ҳали ҳам ниқоб тақиш мажбурий эканлигини тушунтирди, деб хабар беради Kazinform.
None
None

Айжан Есмағамбетова «Савдо ва кўнгилочар марказларга фақат «яшил» мақомга эга одамлар боришса, у ерда ниқобсиз юрса бўладими?» деган саволга ойдинлик киритди.

«Йўқ, барча ниқоб тақиб юриши керак. Маълум бўлишича, ҳатто эмланганлар ҳам инфекцияни юқтиришлари мумкин. Шунга кўра, у ҳам хавфли бўлиши мумкин. Бироқ, эмланганлар вирусни осонликча юқтиришмайди ва касалланган тақдирда ҳам уларда касаллик енгил кечади. Инфекциянинг тарқалиши оз бўлса ҳам, у тасдиқланган. Шунинг учун ҳам бугун дунёда ҳеч ким ниқобдан воз кечмаган. Чекловчи ва профилактика чоралари ўртасида мутаносиблик мавжуд», - деди Айжан Есмағамбетова.

Журналистлар қозоғистонликлар қачон тиббий ниқобсиз юриши мумкинлиги ҳақида ҳам сўрашди.

«Менимча, ҳеч ким аниқ санани айта олмайди. Бу кўп омилли ҳаракатлар натижасидир. Вирус ҳали ҳам мутацияга учрамоқда. Бу ерда ҳам ҳар биримизнинг улушимиз бор. Вакцинани қанчалик секин олсак, вирус тезроқ тарқалади ва мутация эҳтимоли шунчалик юқори бўлади. Бугунги кунда вирусдаги мутацияларни олдиндан айтиб бўлмайди. ЖССТ вирусни хавфли мутацияларга ажратади, улар диққат билан назорат қилинади»,- деди қўмита раиси.


Муаллиф: Айжан Серикжанқизи

Сўнгги хабарлар