18:41, 05 Сентябрь 2022 | GMT +5
Элизабет Трасс Британиянинг янги Бош вазири бўлди
NUR-SULTAN. Кazinform - Элизабет Трасс Консерваторлар партиясининг янги раҳбари, мос равишда Буюк Британия ҳукумати раҳбари этиб сайланди, деб хабар беради Кazinform BBCга таяниб.
47 ёшли Трасс Тори партияси вакили. Энди у қатъий консерватор ва ўнг қанот либерал.
Элизабет Трасс солиқларни қисқартиришга, хусусан, унинг рақиби, молия вазири Риши Сунак киритган ёки режалаштирган соғлиқни сақлаш солиқлари ва корпоратив солиқларни оширмасликка ваъда берди.
Бундан ташқари, Буюк Британия ҳукуматининг янги раҳбари давлат харажатларининг умумий аудитини ўтказишга, шунингдек, фирмалар учун соддалаштирилган қоидалар ва талабларга эга бўлган инвестиция зоналарини яратишга ваъда берди.