17:24, 05 Ноябрь 2024 | GMT +5
Елисей саройида Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди
ASTANA. Kazinform - Ақорда Елисей саройида Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтганини маълум қилди.

Қасим-Жомарт Тоқаевни Елисей саройининг марказий кираверишида Президент Эммануэль Макрон кутиб олди.
Қабулдан сўнг давлат раҳбарлари музокаралар залига йўл олдилар.
Эслатиб ўтамиз, Қасим-Жомарт Тоқаев 4 ноябрь куни давлат ташрифи билан Францияга боргани ҳақида ёзган эдик.
Парижда Қозоғистон Президентини тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.


