Елена Рибакина WТА Якуний турнири олдидан илк машғулотини ўтказди

Рибакина
Фото: Sports.kz

Қозоғистонлик теннисчи, дунёнинг тўртинчи рақамли теннисчиси Елена Рибакина Канкунга (Мексика) етиб келди. Бир неча кундан кейин у ерда WТА турнирининг финал босқичи бошланади, деб хабар беради Кazinform агентлиги Sports.kzга таяниб.

Канкун шаҳрида Елена кортга чиқди ва биринчи машғулотини ўтказди.

WТА турнирининг финал босқичи 29 октябрдан 5 ноябргача бўлиб ўтади. Рибакина Қозоғистоннинг ушбу мусобақада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган биринчи вакили бўлди.

Елена Рибакина учун ҳозирча сўнгги турнир Пекинда бўлиб ўтган China турнири бўлиб, у ярим финалга чиқди.

Сўнгги хабарлар
telegram