Елена Рибакина Ролан Гаррос турнирининг учинчи босқичига чиқди

Қозоғистонлик теннисчи иккинчи даврада дунёнинг 50-ракеткаси, 18 ёшли чехиялик Линда Носкова билан куч синашди.
Бу уларнинг кортдаги биринчи учрашуви эди.
Е.Рибакина учрашувни брейк билан бошлаб, 3:1 ҳисобида олдинга чиқиб олди. Кейин эса баҳсли ўйинда у сетни навбатдаги брейк билан якунлади - 6:3.
Иккинчи партияда ҳисоб 4:3 бўлиб турганида қозоғистонлик спортчи брейк қилишга муваффақ бўлди - 6:3.
Бир соату 26 дақиқа давом этган мусобақа давомида Елена 5 та эйс амалга оширди ва 10 та брейк-пойнтдан учтасини қайд этди. Рақиб 2 та эйс амалга оширган бўлсада, брейк ололмади.
Елена Рибакина тўртинчи босқичга чиқиш учун дунёнинг 38-ракеткаси хорватиялик Петра Мартич ёки дунёнинг 132-ракеткаси испаниялик Сара Соррибес-Тормо билан рақобатлашади.
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ