Елена Рибакина Пекиндаги WТА-1000 турнирида иштирок этмайди

ASTANА. Кazinform — Дунёнинг тўртинчи ракеткаси, қозоғистонлик теннисчи Елена Рибакина Пекинда (Хитой) бўлиб ўтадиган WТА-1000 турнирида иштирок этмайди. Бу ҳақда Championat.com ёзди.

Рибакина
Фото: championat.com

Рибакинанинг ўйинни тарк этишига бел жароҳати сабаб бўлган. Ўтган йили Елена Пекиндаги турнирнинг ярим финалига қадар етиб борди ва 390 рейтинг очкосини йўқотган эди.

Елена Рибакина кетма-кет учинчи турнирда (US Open, Сеул, Пекин) иштирок этмайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ дунёнинг тўққизинчи ракеткаси, грециялик Мария Саккари, дунёнинг 10-ракеткаси америкалик Даниэль Коллинз ва жаҳон рейтинги пешқадами польшалик Ига Швентек Пекиндаги турнирни тарк этди. Ўтган йилги финалда Швентек россиялик теннисчи Людмила Самсоновани 6:2, 6:2 ҳисобида мағлуб этган эди.

Сўнгги хабарлар