Елена Рибакина Қозоғистон учун тарихий муваффақиятга эришди

None
Фото: ktf.kz
ASTANА. Kazinform - Қозоғистоннинг энг кучли теннисчиси Елена Рибакина 2023 йилги WТА Якуний турнирига йўлланма олган учинчи спортчи бўлди, дея хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.

Ҳозирда чемпионатнинг live-пойгасида Рибакина 5476 очкога эга, WТА Якуний турнирига чиқиш учун минимал чегара эса 5420 очкони ташкил этади. Шу тариқа, Елена беларуслик Арина Соболенко ва польшалик теннисчи Ига Швентекдан кейин ўз фаолиятида илк бор ушбу турнирда иштирок этишини таъминлади.

Эслатиб ўтамиз, Елена Рибакина октябрь ойида Саудия Арабистони ёки Чехияда бўлиб ўтиши кутилаётган WТА Якуний турнирида қозоғистонлик теннис тарихидаги илк иштирокчига айланади.

Эслатиб ўтамиз, Рибакина учун шу кунгача сўнгги мусобақа US Open бўлиб, у учинчи босқичга чиқди, аммо руминиялик Сорана Кирстяга ютқазиб қўйди.


Сўнгги хабарлар
telegram