23:19, 23 Декабрь 2022 | GMT +5
Елена Рибакина Дубайда дунёнинг тўртинчи ракеткасини мағлуб этди
ASTANA. Kazinform - Қозоғистонлик Елена Рибакина Дубайда (БАА) ўтаётган Бутунжаҳон теннис лигаси жамоавий турнирининг гуруҳ баҳсларида дунёнинг тўртинчи ракеткаси франциялик Каролин Гарсия билан кортга чиқди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

Жаҳоннинг 21-ракеткаси, Қозоғистоннинг биринчи ракеткаси ушбу учрашувда тажрибали рақибини 7:5, 6:1 ҳисобида мағлуб этди.
Бир соат давом этган баҳсда Е.Рибакина 3 та эйс амалга оширди ва 5 брейк-пойнтдан 4 тасини ўз фойдасига қайд этди.
Муаллиф: Ғайса-Ғали Сейтақ