Елена Рибакина Чехиядаги турнирнинг иккинчи босқичига йўл олди

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистоннинг биринчи, дунёнинг 26-ракеткаси Елена Рибакина Острава (Чехия) WТА 500 турнирининг иккинчи босқичига йўл олди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистонлик теннисчи ўзининг илк учрашувини дунёнинг 17-ракеткаси, америкалик Мэдисон Киз билан ўтказди.

Бу йил АҚШдаги Цинциннати пойгасида М. Киз Еленадан 6:2, 6:4 ҳисобида устун келди. Бу сафар биринчи ўйинда америкалик спортчи устунлик қилди - 7:5. Бироқ, иккинчи сэтда Е. Рибакина ўйин назоратини ўз қўлига олди - 6:3.

Икки соату 15 дақиқа давом этган шиддатли беллашувда Елена 7 та эйс амалга оширди ва 14 та брейк-пойнтдан 5 тасидан фойдаланди. Рақиб 2 та эйс ва 3 та брейк билан ажралиб турди.

Е. Рибакина чорак финал йўлланмаси учун дунёнинг 16-ракеткаси латвиялик Елена Остапенко ёки 31-ўриндаги беларусьлик Александра Саснович билан куч синашади.

Соврин жамғармаси 611 210 еврога баҳоланган мусобақа 9 октябр куни якунланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ машҳур теннисчи Новак Жокович Астана шаҳрига учиб келгани ҳақида хабар берилган эди.

Фото: sports.kz

Сўнгги хабарлар
telegram