Елена Рибакина биринчи марта WТА финал турнирида иштирок этади

None
Фото: ktf.kz
ASTANA. Kazinform – Қозоғистоннинг биринчи ва дунёнинг 4-ракеткаси Елена Рибакина спорт фаолиятида илк бор WТА якуний турнирида иштирок этади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон теннис федерацияси хабарига кўра, Елена Рибакина ҳисобида энди 5476 очко бор, бу эса турнирда иштирок этиш имконини беради.

Рибакинадан ташқари, беларуслик Арина Соболенко ва Польша вакили Ига Швентек WТА якуний турнирига йўлланма олди.

Шундай қилиб, ушбу турнирда Е.Рибакина қозоғистонлик теннисчилардан яккалик баҳсларида илк маротаба иштирок этади. Ўтган йили Анна Данилина жуфтлик баҳсларида қатнашган эди.

Турнир шу йилнинг октябрь ойида Чехия ёки Саудия Арабистонида ўтказилиши мумкин.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар