Электр транспорт воситаларининг жаҳон нархлари пасайиши мумкин

электромобиль
Фото: Pexels

ASTANA. Kazinfiorm - Электромобиллар учун аккумуляторлар ишлаб чиқарувчи дунёдаги энг йирик Хитойнинг CATL компанияси жорий йилда ўз аккумуляторлари нархини 50 фоизгача пасайтиришини маълум қилди, дея хабар беради Kazinform агентлиги The Asia Timesга таяниб.

CATL ва бозор етакчиси BYD энди электромобиллар учун аккумуляторларини Конго Демократик Республикасида болалар меҳнати ва хавфли кон қазиб олиш амалиёти билан боғлиқ бўлган қиммат ва танқис металл бўлган кобальтдан фойдаланмасдан ишлаб чиқаради.

Хитой электр ва гибрид автомобиллар учун энг йирик бозор ҳисобланади, бироқ у ерда электр транспорт воситаларига талаб 2022 йилдаги 96 фоиз ўсишдан 2023 йилда 36 фоизгача пасайди. Натижада, аккумулятор гиганти CATL фойдаси деярли икки йил ичида биринчи марта камайди.

Яқин вақтгача электр автомобиль аккумуляторларининг асосий кимёси литий, никель, марганец ва кобальтга асосланган эди. Улар NMC батареялари сифатида ҳам танилган. Бу батареялар арзонроқ, чунки уларнинг таркибидакобальт йўқ. Уларнинг бошқа афзалликлари бор: анъанавий литюм батареяларга қараганда узоқроқ муддат ишлашива ёнғин хавфи камроқ. Камчилиги шундаки, улар паст сиғим ва кучланишга эга.
Аввалроқ Ўзбекистонда Хитой брендидаги электромобиллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилгани ҳақида хабар берилганди.

Сўнгги хабарлар