Экспертлар Қозоғистоннинг сув хўжалигини ривожлантириш бўйича ташаббусларини юқори баҳоламоқда

ASTANА. Кazinform – Уларнинг фикрича, Қозоғистон сув ресурсларини бошқаришни рақамлаштиришни тўғри йўлга қўйди.

Сув
Фото: Ҳукумат

Қозоғистон Республикаси Сув ресурслари ва ирригация вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, халқаро экспертлар Қозоғистоннинг сув ресурсларини бошқариш, ҳисобга олиш ва тақсимлаш тизимини модернизация қилишга қаратилган ташаббусларини ижобий баҳоламоқда.

Хусусан, халқаро маслаҳатчи Меҳмет Эрдоғду мамлакат сув хўжалиги соҳасини ривожлантиришда тўғри йўналишни танлаганига ишонади.

"Қозоғистон рақамли технологияларни жорий этишда тўғри йўналишда ҳаракатланмоқда. Айниқса, ирригация ва суғориш тизимларини бошқариш соҳасида. Рақамлаштириш катта ҳажмдаги маълумотлар билан ишлаш ва қарор қабул қилиш учун зарур бўлган маълумотларни тўплаш имконини беради. Замонавий технологиялар сувдан самаралироқ ва тежамкор фойдаланиш учун йўл очади", — деди Меҳмет Эрдоғду.

Қуруқ ҳудудларда қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари халқаро маркази (ICARDA) тадқиқотчиси Акмал Акрамхоновнинг сўзларига кўра, Қозоғистон томонидан қабул қилинаётган қарорлар мамлакатда сув хўжалигини янада ривожлантириш учун йўл очмоқда.

“Қозоғистон сув хўжалиги соҳасини рақамлаштириш бўйича кенг кўламли ишларни амалга оширмоқда. Муҳим қарорлар қабул қилинди ва бу йўналишда самарали фаолият учун пойдевор қўйилди. Рақамлаштириш катта майдонларни қамраб олиш, юқори сифатли мониторинг ва ўлчовларни ўтказиш, шунингдек, сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни рағбатлантириш йўлларини аниқлаш имконини беради”, — деди ICARDA илмий ходими Акмал Акрамхонов.

Эслатиб ўтамиз, Астанада 6 мамлакатдан сув мутахассислари йиғилгани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар