Экспертлар АҚШ нефт қазиб олиш ҳажмини оширишини тахмин қилмоқда

HOUSTON. Kazinform – Европа Иттифоқи пайшанба куни Россия нефти импортини босқичма-босқич тақиқлаши мумкинлиги ҳақидаги хабар туфайли ҳафта охири арафасида нефт нархи ошди, деб хабар берди Kazinform мухбири Reuters агентлигига таяниб.
None
None

Пайшанба куни Brent нефти фьючерслари 2,92 доллар ёки 2,68 фоизга қимматлашиб, бир баррел нефть нархи 111,70 долларни ташкил қилди. АҚШнинг WTI нефти фьючерслари 2,70 долларга - 106,95 долларгача (2,59 фоиз) қимматлашган.

«Босқичма-босқич жорий қилинган чекловлар европалик харидорларни муқобил манбаларни излашга мажбур қилади, ушбу талабнинг бир қисмини қондириш учун яқин келажакда стратегик нефт захираларидан фойдаланиш бошланади. Аммо келажакда биз нефтни кўпроқ ер остидан етказиб беришимиз керак бўлади«, - дейди Lipow Oil Associates компанияси президенти Эндрю Липау.

Агентлик маълумотларига кўра, дунёдаги энг йирик савдо уйлари келаси ойда давлат назоратидаги Россия нефт компанияларидан нефт ва ёқилғи сотиб олишни қисқартиришни режалаштирмоқда.

Муаллиф: Серикбол Қошмағанбетов


Сўнгги хабарлар