Эксперт: Сайлов кампаниясида партиялараро мунозаралар кучайди

ASTANА. Кazinform — Бу йилги сайлов кампанияси сиёсий партиялар ўртасидаги мунозараларнинг кучайганини кўрсатди. Сиёсатшунос Талғат Қалиев бу ҳақда ҚР Президенти ҳузуридаги Қозоғистон стратегик тадқиқотлар институти томонидан ташкил этилган "САЙЛОВ-2026: медиа ва рақамли платформалар" экспертлар платформасида маълум қилди.

Талғат Қалиев
Фото: Виктор Федюнин/Kazinform

Экспертнинг сўзларига кўра, ҳозирги сайлов кампанияси аввалги сайлов даврларидан фарқли ўлароқ ўтмоқда. Агар илгари асосий эътибор ҳудудларда ва рақамли ахборот маконида сайловчилар билан сайловолди ташвиқотини олиб боришга қаратилган бўлса, энди партиялар ўртасидаги мунозараларга кўпроқ эътибор қаратилмоқда.

— Сайлов кампаниясининг дастлабки кунларида ҳам сиёсий кучлар ўртасида мунозара бошланди. Парламент ишининг самарадорлиги, тадбиркорлар манфаатларини ҳимоя қилиш ва бизнеснинг сиёсатдаги роли муҳокама қилинди, — деди Талғат Қалиев.

Сайлов-2026
Фото: Ағибай Аяпбергенов/Kazinform

 

Унинг фикрича, бу сиёсий рақобат кучайиб бораётганидан далолат беради.

— Партиялар нафақат ўз дастурларини тақдим этмоқда, балки ижтимоий ривожланишнинг долзарб масалалари бўйича ўз позицияларини очиқчасига ҳимоя қилишга тайёр эканликларини ҳам намойиш этмоқдалар, — деди сиёсатшунос.