«ЭКО»: Махсус дастур орқали Шарқий Қозоғистонда уч эгизаклар дунёга келди

None
None
ÓSKEMEN. Kazinform – Шарқий Қозоғистон вилоятида «Ансаган саби» дастури бўйича «ЭКО» орқали уч эгизак дунёга келди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ижтимоий тиббий суғурта жамғармасининг Шарқий Қозоғистон бўлими матбуот хизмати хабарига кўра, 32 ёшли Семейлик фуқаро ЭКО орқали уч фарзанднинг онаси бўлган. У муддатидан олдин туғди - ҳомиладорликнинг 34 ҳафтасида. Чақалоқларнинг вазни 2 кг 280 грамм, 2 кг 300 грамм ва 2 кг 200 грамм.

«Оиламиз бу бахтни 10 йилдан ортиқ кутган. Ўтган йили «Ансаган саби» дастури бўйича соғлиқни сақлаш бошқармаси ишчи комиссияси розилиги билан ЭКО квотасини олдим. Ҳаммаси яхши ўтди ва мен фарзандли бўлдим. Бизнинг қувончимизнинг чегараси йўқ. Ушбу дастур туфайли кўплаб оилалар фарзандли бўлди», - деди уч фарзанднинг онаси Мақпал.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг биринчи ойида вилоятда 23 эгизак ва бир уч эгизак дунёга келган эди. Жорий йилда «Ансаган саби» дастури бўйича 488 нафар аёлга квота ажратилади.


Муаллиф: Талғатжан Мухаметбекули

Сўнгги хабарлар