ЕИ Суриядаги вазиятни барқарорлаштириш учун санкцияларни тўхтатди

ASTANA. Kazinform – Франция ташқи ишлар вазири Жан-Ноэль Барронинг сўзларига кўра, санкцияларнинг юмшатилиши энергетика, транспорт ва молия соҳаларига таъсир қилади.

ЕС приостановит санкции против Сирии
Фото: x.com / @BGPermRepEU

Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари душанба куни Брюсселда бўлиб ўтган йиғилишда Сурияга қарши санкцияларни бекор қилишни муҳокама қила бошлади.

“Сурияга келсак, бугун биз энергетика ва транспорт соҳаларига, шунингдек, мамлакат иқтисодиётини барқарорлаштиришда муҳим рол ўйнайдиган молиявий институтларга нисбатан қўлланиладиган айрим санкцияларни бекор қилиш ва тўхтатишга қарор қиламиз”, – деди Барро йиғилишдан олдин.

Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Кайя Каллас санкцияларни юмшатиш бўйича келишувга эришилишига умид билдирди.

Аввалроқ Европа Иттифоқи Суриянинг янги ҳукуматини “инклюзив” сиёсий жараённи амалга оширишга ва инсон ҳуқуқлари, жумладан, Суриядаги этник ва диний озчиликлар ҳуқуқларини ҳурмат қилишга чақирган эди. Брюссель ва бошқа пойтахтлар Дамашқдаги “Ҳаят Таҳрир аш-Шом” (ҲТШ Қозоғистонда тақиқланган ташкилот - таҳрир.) гуруҳи бошчилигидаги муваққат ҳукумат билан бевосита алоқа ўрнатишга муваффақ бўлди.

Брюсселдаги дипломатлар қарор қабул қилиш учун етарли консенсус борлигини айтишган, бироқ санкциялар бутунлай бекор қилинмаслигидан огоҳлантирган. Бунинг ўрнига, улар вақтинча "тўхтатилади" ва агар ҲТШ инклюзив бошқарув бўйича ваъдаларини бажармаса, санкцияларни тиклаши мумкин бўлган "қўшимча механизм" билан тўлдирилади.

Бугунги кунда собиқ президент Башар ал-Ассад даврида жорий этилган Ғарб санкцияларининг қаттиқ режими мамлакат иқтисодиётини дунёнинг қолган қисмидан ажратиб қўйган. Сурияда 13 йилдан бери давом этаётган фуқаролар уруши давомида Ғарб давлатлари Сурияга экспортни кескин чеклаб қўйган, дипломатик ва молиявий алоқаларни узган.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг 8 декабрь куни Сурия президенти Башар Асад мамлакат пойтахтини тарк этган эди.

Сўнгги хабарлар