ЕИ Қирғизистонга “Қамбарота-1 ГЭС” қурилиши учун 1 миллиард доллар ажратади
ASTANA. Kazinform - Европа инвестиция банки ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки Қирғизистонга “Қамбарота-1 ГЭС” лойиҳасини қуриш учун ҳар бири 500 миллион доллар ажратади, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.
Қирғизистон Республикаси Энергетика вазирлиги маълумотларига кўра, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон энергетика вазирлари ҳамда халқаро молия институтлари раҳбарлари Брюсселда бўлиб ўтган Global Gateway форумида “Қамбарота-1 ГЭС” лойиҳасини амалга ошириш жараёнини муҳокама қилдилар.
Музокаралар якунида Европа Иттифоқи Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон билан умумий қиймати 2,4 миллиард долларлик лойиҳаларни молиялаштириш бўйича икки томонлама шартнома имзолади, шундан 1 миллиард доллари Қирғизистонга ажратилади.
Учрашувда Қирғизистон Республикаси Энергетика вазирлиги ва Европа инвестиция банки ўртасида “Қамбарота ГЭС-1” лойиҳасини 500 миллион долларгача бўлган миқдорда молиялаштириш бўйича ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Қирғизистон Республикаси Энергетика вазирлиги ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки ғртасида 500 миллион долларгача бўлган лойиҳани молиялаштиришни назарда тутувчи иккинчи меморандум ҳам имзоланди.