Дзюдочи Бекарис Садуақас Чэндудаги Универсиадада Қозоғистон терма жамоасига тўққизинчи медални тақдим этди

BEIJING. Kazinform - Дзюдочи Бекарис Садуақас Хитойнинг Чэнду шаҳрида бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон ёзги Универсиада ўйинларида бронза медалини қўлга киритди, деб хабар беради Каzinform мухбири.
None
Фото: olympic.kz

Учинчи ўрин учун кечган жангда қозоғистонлик дзюдочи Бекарис Садуақас 100 кг вазн тоифасида ғалаба қозонди. У франциялик курашчини мағлуб этди.

Душанба куни 78 кг дан юқори вазн тоифасида Ақерке Рамазанова бразилиялик спортчи билан бронза учун кураш олиб боради.

Бунгача қозоғистонлик икки дзюдочи Сунғат Жубатқан ва Асқар Нарқулов Қозоғистон терма жамоаси ҳисобига иккита бронза медалини келтирган эди.

Универсиадада дзюдо бўйича Қозоғистон терма жамоаси 12 нафар спортчи: 7 нафар эркак ва 5 нафар аёл билан иштирок этмоқда.

28 июлдан 8 августга қадар Хитойнинг Чэнду шаҳрида 31 Жаҳон ёзги Универсиадаси бўлиб ўтмоқда. Қозоғистонни 11 спорт тури бўйича 93 нафар спортчи ҳимоя қилмоқда.

Сўнгги хабарлар