Дзюдо бўйича жаҳон чемпионатида Қозоғистон шарафини кимлар ҳимоя қилади
ASTANА. Каzinform — Қозоғистон дзюдо федерацияси Бокуда (Озарбайжон) бўлиб ўтадиган катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган полвонлар рўйхатини эълон қилди.
Жаҳон чемпионатида мамлакат шарафини 15 нафар дзюдочи ҳимоя қилади.
Эркаклар:
- 60 кг гача: Аман Бақитжан, Шерзод Давлатов;
- 66 кг гача: Нурқанат Серикбаев, Асилжан Жубатқанов;
- 73 кг гача: Есет Қуанов, Ансарбек Ғайнуллин;
- 81 кг гача: Жалғас Қайролла, Абилайхан Жубаназар;
- 90 кг гача: Данил Крилов.
Аёллар:
- 48 кг гача: Абиба Абужақинова, Ғалия Тинбаева;
- 63 кг гача: Эсмигул Қуюлова;
- 78 кг гача: Аруна Жангелдина;
- 78 кг дан юқори: Ақерке Рамазанова, Камила Берлиқаш.
Қозоғистонликлар якка ва аралаш жамоавий баҳсларда иштирок этадилар.
Шуни таъкидлаш жоизки, жаҳон чемпионати 4-11 октябрь кунлари бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги Осиё ўйинларида кураш бўйича Қозоғистон шарафини кимлар ҳимоя қилиши ҳақида хабар берган эдик.