Дзюдо бўйича жаҳон чемпионати: Ўзбекистон терма жамоаси кучли учликка кирди

None
TASHKENT. Кazinform – Тошкентдаги «Ҳумо Арена» муз саройида ўтказилаётган дзюдо бўйича 35-жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси иккита олтин медал билан кучли учликка кирди, деб хабар беради Кazinform ЎзАга таяниб.

Бўз гиламда 100 килограмм вазн тоифасида баҳсларда қатнашган Музаффарбек Тўрабаев Ўзбекистон ҳисобига иккинчи олтин медални қўшиб қўйди. У финалда канадалик Кайл Рейсни мағлуб этиб, жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.

Бунгача 90 килограмм вазн тоифасида жаҳон рейтингида пешқадам бўлган Давлат Бобонов илк олтин медални қўлга киритди.

Шундай қилиб, Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин медал билан 82 давлат орасида 3-ўринни эгаллади.

Сўнгги хабарлар
telegram