07:25, 20 Март 2023 | GMT +5
Дзюдо бўйича Европа кубогида Қозоғистон терма жамоаси 1-ўринни эгаллади
ASTANA. Kazinform – Латвия пойтахти Рига шаҳрида дзюдо бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Европа кубоги ўз якунига етди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Қозоғистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабарига кўра, 18-19 март кунлари бўлиб ўтган мусобақа якунларига кўра, терма жамоа 3 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида пешқадамликни қўлга киритди.
Финляндия терма жамоаси иккинчи, украиналик дзюдочилар эса учинчи ўринни эгаллади.
Қозоғистонлик Бақитжан Абдураҳманов (73 кг), Айбол Нисанали (81 кг) ва Ерасил Қажибаев (+100 кг) ўз вазн тоифаларида ғолиб бўлишди. Нурзат Салимбаев (66 кг) ва Еламан Ерғалиев (+100 кг) кумуш, Еламан Султанбай (66 кг) ва Руслан Мусаев (81 кг) бронза медалини қўлга киритди.
Нуфузли мусобақада 24 давлатдан 200 га яқин спортчи иштирок этди.
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ