Душанбеда болалар учун мўлжалланган 35 мингдан ортиқ сохта дори воситалари мусодара қилинди

ASTANA. Kazinform — Тожикистон пойтахти Душанбеда сохта дори воситаларини ишлаб чиқариш билан шуғулланган яширин цех фош этилди.

Душанбеде балаларға арналған 35 мыңнан астам жалған дәрі тәркіленді
Видеодан алынған кадр

Шаҳар Ички ишлар бошқармаси маълумотига кўра, уюшган жиноий гуруҳ хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган, сифатсиз ва қалбаки дори воситаларини ишлаб чиқариш ҳамда тарқатиш билан шуғулланган.

Душанбеде балаларға арналған 35 мыңнан астам жалған дәрі тәркіленді
Видеодан алынған кадр

Бошқарма хабарига кўра, санитария талабларига риоя қилинмаган ҳолда ва сифат стандартлари қўпол равишда бузилган шароитда «Нурофен», «Амбробене Экстра», «Парацетамол», «Амброксол», «Лазолван», «Терафлю-М» ва бошқа дори воситаларининг кукунлари ҳамда сироплари тайёрланган. Ушбу дорилар асосан болаларни даволаш учун мўлжалланган бўлган.

Махсус операция давомида 35,9 минг қути сироп, 405 мингдан ортиқ қадоқ, йўриқнома ва ёрлиқлар, 600 килодан зиёд хомашё, шунингдек дори ишлаб чиқариш учун мўлжалланган 10 та ускуна мусодара қилинди.

Душанбеде балаларға арналған 35 мыңнан астам жалған дәрі тәркіленді
Видеодан алынған кадр

Ички ишлар бошқармаси таъкидлашича, жиноий гуруҳ аъзоларининг қўлга олиниши ва жавобгарликка тортилиши, энг аввало, фуқароларнинг, айниқса болаларнинг соғлиғи ва ҳаётини ҳимоя қилиш имконини берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Тожикистон Республикаси Жиноят кодексининг бир нечта моддалари бўйича жиноий иш қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг биринчи чорагида Тожикистонга қарийб 11 минг нафар қозоғистонлик турист ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик.