Дунё океани ҳарорати мониторинг тарихидаги рекордни янгилади

ASTANА. Кazinform – 22 август куни Дунё океани юзасининг ўртача ҳарорати 21,1 даража Цельсийга етди. Бу — 1979 йилда сунъий йўлдош мониторинги бошланганидан бери қайд этилган энг юқори кўрсаткич, деб хабар беради ТАСС.

Дунё океани ҳарорати мониторинг тарихидаги рекордни янгилади
Фото: Phil Inglis /  Getty Images

Бу ҳақда Ерни масофадан зондлаш ва хариталаш бўйича Copernicus хизмати эълон қилди.

– Дунё океани юзасининг ўртача ҳарорати мониторинг тарихидаги энг юқори даражага етди, бу 2024 йил март ойида ўрнатилган аввалги рекорддан (21,09 даража) ошиб кетди. Copernicus иқлим ўзгаришини мониторинг қилиш хизмати 22 августда қайд этилган 21,1 даража рекордини тасдиқлади, — дейилади хабарда.

Copernicus мутахассислари бу кўрсаткич океаннинг ўртача ҳароратининг узоқ муддатли ўсиши тенденциясига мос келишини таъкидладилар. Хабарда айтилишича,  бу, шунингдек, Тинч океанида кузатилган Эль-Ниньо ҳодисаси билан боғлиқ.

Иқлимшунослар рекордни қайд этиш вақтига ҳам эътибор қаратдилар. Одатда, Дунё океанидаги энг юқори ҳароратлар март-апрель ойларида, Жанубий ярим шарда ёз тугаганидан кейин кузатилади. Бу йил эса денгиз суви ҳарорати деярли ҳар куни янги рекордларни ўрнатмоқда. Мутахассислар буни Дунё океанида иссиқликнинг барқарор равишда тўпланиб бораётганининг белгиси сифатида баҳоладилар.

– Бу рекорд Дунё океанига босим ортиб бораётганининг яна бир белгисидир. Эль-Ниньо тизимга қўшимча иссиқлик олиб келади, аммо бу инсон фаолияти туфайли юзага келган глобал исиш билан бирга содир бўлмоқда. Океан ҳарорати кўтарилиши билан денгиз экотизимлари ва қирғоқбўйи жамоалари учун хавф ортади, — деди Европа Ўрта масофали об-ҳаво прогнозлари маркази (ECMWF) стратегик режалаштириш директори Саманта Бёрджесс.


Эслатиб ўтамиз, БМТ келгуси ҳафталарда Эль-Ниньонинг кучайиши ҳақида огоҳлантирмоқда.