Дунёнинг 1-ракеткасини мағлуб этган Елена Рибакина илк бор Индиан-Уэллс турнирининг финалига чиқди

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистоннинг биринчи, дунёнинг 10-ракеткаси Елена Рибакина АҚШда ўтказилаётган Индиан-Уэллс WТА 1000 турнири финалига чиқди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ярим финалда қозоғистонлик теннисчи дунёнинг 1-ракеткаси, Польша вакили Ига Швёнтекга қарши баҳс олиб борди.

Бунгача рақиблар уч марта тўқнаш келишган ва уларнинг иккитасида қозоғистонлик теннисчи ғалаба қозонганди.

Ушбу учрашувда ҳам дунёнинг биринчи ракеткасини яққол устунлик билан мағлуб этган Е.Рибакина спорт фаолиятида илк бор Индиан-Уэллс мусобақаси (мукофот жамғармаси – 8,8 миллион АҚШ доллари) финалига йўл олди.

У финалда дунёнинг 2-ракеткаси, беларуслик Арина Соболенко билан бош соврин учун баҳс олиб боради.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар
telegram