Дунёда коронавирусдан вафот этганлар сони 800 мингга яқинлашди

NUR-SULTAN. Kazinform – Дунёда COVID-19 инфекциясини юқтирганлар сони 22,2 миллиондан ошди, деб хабар беради Kazinform.
None
None

Джон Хопкинс университети маълумотларига кўра, коронавирус инфекцияси дунё бўйлаб 22 миллион 328 мингдан зиёд одамда аниқланган. Улардан 784 107 нафари вафот этган, 14 миллион 198 187 нафари соғайиб чиққан.

Коронавирус билан касалланиш даражаси юқори бўлган давлатлар:

АҚШ - 5 525 235

Бразилия – 3 407 354

Ҳиндистон – 2 767 273

Россия - 935 066

Жанубий Африка – 596 060

Перу - 549 321

Мексика - 531 239

Колумбия - 489 122

Чили - 390 037

Испания - 370 867

Эрон - 350 279

Буюк Британия - 322 996

Аргентина - 312 659

Саудия Арабистони – 302 686

Покистон – 290 445

Бангладеш – 285 091

Франция - 256 534

Италия - 255 278

Туркия - 253 108

Германия - 229 706

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти веб-сайтидаги сўнгги статистик маълумотларга кўра, дунёда коронавирус билан касалланганлар сони 21 989 366 ни ташкил қилади. Вафот этганлар сони - 775 893.

Қозоғистондаги коронавирус билан боғлиқ вазият тўғрисида расмий маълумот тақдим этадиган coronavirus2020.kz веб-сайтига кўра, юқумли касаллик Қозоғистонда 103 815 кишида аниқланган. Улардан 86 450 нафари даволаниб чиққан ва 1415 киши вафот этган.

Сўнгги хабарлар