11:47, 16 Март 2021 | GMT +5
Дунёда коноравирус билан боғлиқ вазият қандай
NUR-SULTAN. Kazinform – Италия, Болгария, Словакия, Германия, Эстония ва бошқа бир қатор Европа мамлакатларида карантин чоралари кучайтирилмоқда. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Бутун дунё бўйлаб коронавирус инфекцияси билан касалланиш камаймоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг олтита минтақасининг тўрттасида (Америка, Тинч океанининг ғарбий қисми, Африка, Жануби-Шарқий Осиё) касалланиш даражаси бироз пасайган. Шарқий Ўрта ер денгизи минтақасида ва Европада касалланиш кўпаймоқда», - деди Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой.
Унга кўра, бу борада Италия, Болгария, Словакия, Германия, Эстония ва бошқа бир қатор Европа мамлакатларида карантин чоралари кучайтирилмоқда.
Муаллиф: Зарина Қахарман