Дунё аҳолиси 500 миллиондан ошмаслиги керак - конспирология

NUR-SULTAN. Kazinform - Ижтимоий тармоқларда баъзи жаҳон давлатларининг аҳоли сонини камайтираётгани акс этган видео тарқалмоқда. Номаълум муаллифлар далил сифатида Жоржия тошларидаги ёзувларга таянадилар. Бу ҳақда stopfake.kz хабар берди.
None
None

Видео муаллифига кўра, дунё элитаси 1980 йилда Ер аҳолисини назорат қилиш режасини эълон қилган. Табиат билан мувозанатда бўлиш учун сайёрамиз аҳолисини 500 000 000 дан ортиқ бўлмаган даражада ушлаб туриш зарурлиги ҳақида Жоржия тошларидан иқтибос келтирилади. Бу манипуляциядир.

Жоржия тошлари «Американинг Стоунҳенжи» номи билан машҳур ёдгорликдир. У Жоржия штатининг Элбертон шаҳрида жойлашган. Баландлиги 6 метрдан ортиқ бўлган гранит плиталар табиий тошни қайта ишлаш билан шуғулланувчи Elberton Granite Finishing Corporation компанияси томонидан ўзининг ҳақиқий исмини айтмаган, фақат тахаллусини кўрсатган мижоз номидан тайёрланган. Ёдгорлик умумий оғирлиги 119 тонна бўлган қирралари нотекис тўртта улкан тошдан иборат.

Плиталардаги матн саккиз тилда - инглиз, рус, хитой, араб, иброний, суаҳили, ҳинд ва испан тилларида ёзилган. Ёдгорликка буюртма берган номаълум шахсни ҳеч ким кўрмаган. Постапокалиптик хабар ёзилган тош конструкция маҳаллий диққатга сазовор жойга айланди ва бу ҳақда кўплаб турли хил назариялар тарқалди. Баъзилар бу сўзлар оқилона тафаккурга туртки беради деса, бошқалар ёдгорлик мазҳабчилар томонидан буюртма қилинган, дейишади. Суиқасд назарияси тарафдорлари фикрича, ёдгорлик муаллифи «дунё эгалари»дир. Бироқ, бу фикрлар тасдиқланмаган.

Эслатиб ўтамиз, 1650 йилда Ер аҳолиси сони 500 000 000 кишига етган. 1980-йилларда, яъни Жоржия тошлари ўрнатилганда, сайёрамизда 4,4 миллиарддан ортиқ одам яшар эди. Ҳозирда бу кўрсаткич 8 миллиардга яқин.

Шундай қилиб, Жоржия тошларидаги ёзувлар Ер аҳолисини назорат қилиш ва камайтиришнинг аниқ режаси борлигини исботламайди.

Сўнгги хабарлар