Дональд Трамп Хитой товарларига божларни 20 фоизга оширди

ASTANA. Kazinform – Оқ уй Хитой божлари оширилишини эълон қилди ва АҚШда давом этаётган фентанил инқирозини бу қарорга асосий сабаб қилиб кўрсатди, деб хабар беради Fox News.

Трамп повышает тарифы на китайские товары до 20%
Фото: Жим Аллен/FreightWaves

Хитойга нисбатан дастлаб атиги 10% бўлган тарифлар сешанба куни кучга киради. Душанба куни АҚШ президенти Дональд Трамп ўз фармонида Хитой ҳукумати “Ғайриоддий ва ўта хавф туғдирувчи синтетик опиоидлар, жумладан, фентанилнинг Хитой Халқ Республикасидан Қўшма Штатларга доимий оқимини жиловлаш бўйича чора кўра олмаганини” айтди.

Трамп, шунингдек, инқироз “АҚШнинг миллий хавфсизлиги, ташқи сиёсати ва иқтисодиётига” таҳдид солаётганини айтди.

“Хитой Халқ Республикаси гиёҳванд моддалар савдоси инқирозини юмшатиш бўйича тегишли чоралар кўрмаганлигини эътироф этган ҳолда, 14195-сонли Ижроия қарорининг 2-қисмининг “а” бандига “10 фоиз” деган сўзлар чиқариб ташлансин ва унинг ўрнига “20 фоиз” деган сўзлар киритилсин”, – дейилади ҳужжатда.

Трамп маъмурияти аллақачон Канада ва Мексика товарларига 25% тарифларни жорий қилмоқда, бу ҳам сешанба куни кучга киради.

Хитой ҳукумати тарифлар эълон қилинганидан бери уларга қарши чиқди. Хитой Ташқи ишлар вазирлиги 1 февраль кунги баёнотида Хитой “сиёсат ва амалга ошириш нуқтаи назаридан гиёҳвандликка қарши сиёсат бўйича дунёдаги энг қаттиқ давлатлардан бири” эканини айтди.

Бунгача Трамп Украинага барча ҳарбий ёрдамни тўхтатишни буюргани ҳақида ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар