Дональд Трамп махфий материаллар ҳақидаги айбловларни тан олмади

WASHINGTON. Kazinform – Дональд Трамп Майами федерал судида бўлиб ўтган тарихий суд мажлисида махфий материалларни сақлаганликда айбдор эмаслигини айтди, дея хабар беради Kazinform BBC Newsга таяниб.
None
Фото: AP

Трамп федерал жиноий жавобгарликка тортилган АҚШнинг биринчи президентидир.

Оқ уйнинг собиқ раҳбари бу йилги иккинчи суд мажлисида сукут сақлади. Суд мажлисида Трампнинг адвокати Тодд Бланш махфий ҳужжатларни ноқонуний сақлаш ва ҳукуматнинг уларни олиш ҳаракатларига тўсқинлик қилиш бўйича 37 та айблов бўйича айбдор эмаслигини эълон қилди.

76 ёшли собиқ президентга суд залидан ички ёки халқаро саёҳатларга чекловларсиз ва гаров пулисиз чиқиб кетишга рухсат берилди. Прокурорлар айбланувчининг қочишга мойил эмаслигига ишонди. АҚШнинг собиқ президенти тарафдорлари Трампга қўйилган айбловлар сиёсий сабабларга кўра ва унинг асосий рақиби томонидан уюштирилганига амин.

Сўнгги хабарлар