Доллар курси яна кўтарилди

ALMATY. Kazinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (KASE) савдолар якунларига кўра, тенгенинг 1 долларга нисбатан курси яна кўтарилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Савдо маълумотларига кўра, доллар курси 10 март оқшомига нисбатан 0,33 тийинга ошган. 1 доллар учун 510,26 тенгени ташкил қилди.

ҚР Миллий банкнинг 11 мартдаги расмий курси 1 доллар учун 509,80 тенгени ташкил этади.

Kurs.kz маълумотларига кўра, бугун Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 513,60 тенгега сотилмоқда, сотиб олиш эса 518,99 тенгега баҳоланмоқда.

Нур-Султандаги айирбошлаш шохобчаларида доллар 516 тенгедан сотилмоқда, сотиб олиш нархи 518,86 тенге.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар