Доллар курси 3 тенгега арзонлашди

None
None
ALMATY. Kazinform – Қозоғистонда долларнинг тенгега нисбатан курси бироз арзонлашди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

KASE фонд бозоридаги кунлик савдо якунларига кўра, доллар курси 3,23 тенгега арзонлашган.

Бир АҚШ долларининг ўртача курси 508,94 тенгени ташкил қилмоқда.

Миллий банкнинг 16 мартдаги расмий курси 1 доллар учун 512,19 тенгени ташкил этади.

Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси 508 тенге, сотиб олиш 514 тенгени ташкил қилмоқда.

Нур-Султанда эса тегишинча 507 ва 513 тенге.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар