Dolce&Gabbana итлар учун атир тақдим этди

Dolce&Gabbana итлар учун атир тақдим этди
Фото: @dolcegabbana_beauty видеосидан кадр

ASTANA. Kazinform - Машҳур Dolce&Gabbana мода бренди итлар учун 99 евролик атир чиқарди, деб хабар беради Каzinnform агентлиги мухбири.

Хушбўй атир Доменико Дольченинг ити шарафига Fefé номини олди. Бир шишасининг нархи - 99 евро.

Атир шишасига ит панжаси ўйиб тасвирланган, 24 каратлик олтин билан қопланган. Парфюм икки ўлчамдаги ёқага ҳам эга бўлиб, унга уй ҳайвонингизнинг исмини ўйиб қўйишингиз мумкин.

Кампания давомида ҳайвонларга зарар етмагани ҳам хабар қилинган.

 

Сўнгги хабарлар
telegram