Дмитрий Попко Туркиядаги турнир чемпиони бўлди

Дмитрий Попко
Фото: Olympic

Қозоғистонлик, дунёнинг 504-ракеткаси Дмитрий Попко Анталия (Туркия) ITF турнирида чемпион бўлди, деб хабар беради Кazinform.

Финалда қозоғистонлик теннисчи жаҳон рейтингида 728-ўринни эгаллаб турган ўзбекистонлик Сергей Фоминга қарши чемпионлик учун кураш олиб борди.

Учрашувда Дмитрий Попко 6:4, 3:6, 6:2 ҳисобида зафар қучди.

Шу тариқа, Анталия мусобақаси қозоғистонлик теннисчи учун муваффақиятли якунланди.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар