Динлар етакчиларнинг VIII съезди ҳам Қозоғистонда бўлиб ўтади
«Съездни аъло даражада ташкил этгани учун Қозоғистон Республикасига, меҳрибонлик ва меҳмондўстлик учун Қозоғистон халқига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.
Биз Жаҳон ва анъанавий динлар етакчилари съезди фаолиятини давом эттиришдан жамоавий манфаатдор эканимизни ҳамда навбатдаги VIII съездни 2025 йилда Қозоғистон Республикаси пойтахти Нур-Султан шаҳрида щтказиш ниятимизни тасдиқлаймиз», — дейилади декларация матнида. .
Декларация матнини тақдим этган съездда Англикан черковининг махсус вакили Доркинг епископи Жо Бейли Уэллснинг сўзларига кўра, декларация расмийлар, сиёсий етакчилар, диний арбоблар, тегишли минтақавий ва халқаро ташкилотлар, фуқаролик жамияти институтлари, диний бирлашмалар ва дунёнинг етакчи экспертларига таыдим этилади. Шунингдек, у БМТ Бош Ассамблеясининг 77-сессиясининг расмий ҳужжати сифатида тарқатилади.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай