Димаш Қудайбергеннинг индонезиялик мухлиси Қозоғистон байроғи услубида либослар тикди

Индонезиянинг Dimash Indonesian Dears фан-клуби аъзоси Кики Чан анчадан бери қизиқ косплей билан шуғулланиб келади.
У компьютер ўйинлари, фильмлар, адабиётлар, комикслар, аниме ёки манга севимли қаҳрамонлари костюмларларини тикади.
Бир куни Кики Чан қозоқ миллий услубида ўзининг костюмини яратиш ғояси билан чиқди.
«Димаш ҳар доим ўз ватани маданиятига катта меҳр билан қарайди. Шахсан Қозоғистон маданиятининг гўзаллиги ва ўзига хослиги шу қадар ажойибки, мен учун анъанавий қозоқ либосини кийиб кўриш ёки қандайдир миллий чолғу асбобини чалиш жуда қизиқ бўлди. Қозоғистоннинг гўзаллиги менинг ва бутун дунёдаги барча Dearsнинг қалбини забт этди», — деди Кики Чан.
Кики Чан костюмни тайёрлаш учун жуда эҳтиёткорлик билан ишлаган. Қиз кўплаб ғояларни қайта кўриб чиқди ва материалларни танлади.
Бу Қозоғистон байроғи тасвирланган чопон кийган қозоқ қизининг сурати эди.
Бундан ташқари, концепция Қозоғистоннинг совуқ ва қорли иқлимини акс эттирувчи момиқ оқ терини ўз ичига олади.
«Мен байроқни мунчоқлар билан жуда эҳтиёткорлик билан тикдим. Энди мен тайёр мантияни катта ҳурмат билан кияман, чунки байроқ мамлакат рамзидир. Индонезия ва Қозоғистон ўртасидаги дўстликни ифодаловчи қозоқ маданиятини тасаввур қила олганимдан фахрланаман. Шунинг учун мен бу костюмни тикишни бошлаганимдан жуда хурсандман», - деди Кики Чан.
