Димаш Қудайберген Вьетнам пойтахтида жаҳон опера афсоналари билан бирга чиқиш қилди
ASTANA. Kazinform – Қозоғистоннинг халқ артисти Димаш Қудайберген Вьетнам пойтахти Ҳанойдаги «Хо Гом» ёшлар театри саҳнасида чиқиш қилди, деб хабар беради Jibek Joly телеканали.

«A Night with the Stars» («Юлдузлар кечаси») деб номланган концерт театрнинг икки йиллигига бағишланди.
Томошабинларга ўз ижоди билан жаҳон опера санъати афсонаси Пласидо Доминго ҳамда латвиялик сопрано Кристине Ополайс ҳам хурсандчилик улашди. Кеча дастуридан Жакомо Пуччини, Жузеппе Верди, Умберто Джордано ва бошқа машҳур итальян бастакорларининг асарлари ўрин олди.
Бироқ концертнинг энг ёрқин лаҳзаси – Италиянинг мусиқий мероси рамзига айланган машҳур O Sole Mio куйининг жамоавий ижроси бўлди. Димаш Қудайберген, Пласидо Доминго ва Кристине Ополайс ушбу асарни биргаликда ижро этди.
«Хо Гом» опера театридаги концертга келган барча томошабинларга муҳаббатингиз учун миннатдорчилик билдираман. Келолмаганлар эса билишсин, мен ҳар қадамимда сизнинг қўллаб-қувватлашингизни ҳис қилиб тураман. Шунинг учун раҳмат”, – деди Димаш Қудайберген.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йил 2 июль куни Вьетнамнинг VOV3 («Вьетнам овози») радиоканали қўшиқчи Димаш Қудайберген ижодига бағишланган махсус «Idols Talk: Deep» дастурини эфирга узатган.
Бунгача Димаш машҳур Пласидо Доминго билан қўшиқ куйлаши ҳақида ёзган эдик.