Digital Bridge фикр алмашиш учун жуда муҳим платформага айланди — Президент

ASTANА. Kazinform — Бу ҳақда Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев форумнинг ялпи йиғилишида маълум қилди.

Тоқаев
Фото: Ақорда

— Digital Bridge 2025 халқаро форумига хуш келибсиз! Аввало, ушбу муҳим йиғинда иштирок этиш учун махсус келган меҳмонларга самимий миннатдорчилигимни билдираман.

Бугунги катта анжуманда Венгрия Президенти Жаноб Тамаш Шуйок иштирок этаётганини алоҳида таъкидламоқчиман. Ҳурматли Президент, мамлакатимизга расмий ташрифингиз ва форумдаги иштирокингизни юксак қадрлайман. Сизнинг ғоя ва ташаббусларингиз рақамли технологиялар соҳасида халқаро шерикликни мустаҳкамлашга хизмат қилади, деб ўйлайман, — деди Президент.

Давлат раҳбари Қозоғистон Евроосиёдаги асосий рақамли марказ сифатида бу муҳим ишни келгусида ҳам давом эттиришини таъкидлади.

— Бугунги кунда Digital Bridge глобал ўзгаришлар ва рақамли иқтисодиётнинг келажаги ҳақидаги долзарб ғоялар муҳокама қилинадиган ва муҳим ташаббуслар илгари суриладиган фикр алмашиш учун жуда муҳим платформага айланди. Шу вақт ичида форумда 67 мингдан ортиқ киши, 500 дан ортиқ IТ-компания ва 100 та давлат вакиллари иштирок этди. Қозоғистон Евроосиёдаги асосий рақамли хаб сифатида бу муҳим ишни келажакда ҳам давом эттиради, – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Эслатиб ўтамиз, Астана шаҳрида Digital Bridge 2025 халқаро технология форуми бошланди.

Сўнгги хабарлар