Дидар Қаримсақов: СИ вазирлиги стартапни ривожлантиришга 1 миллиард доллар сармоя киритади

ASTANA. Kazinform – Digital Bridge 2025 форумида «Jibek Joly» каналининг мобил студиясида «Qazaqstan Investment Corporation» АЖ раиси Дидар Қаримсақов Қозоғистоннинг сунъий интеллект (СИ) соҳасидаги ривожланиш йўналиши ва стартапларни қўллаб-қувватлаш механизмларига тўхталиб ўтди.

Дидар Қарымсақов: ЖИ министрлігі стартаптарды дамытуға 1 миллиард доллар инвестиция салады
Фото: видеодан алынған скрин

“Норвегия сармоя фонди 1,8 триллион долларни ташкил этади. Улар сунъий интеллектни жорий қилиш орқали катта маблағни тежашга эришди. Қозоғистон ҳам бу йўналишда қатор ишларни амалга оширяпти. Бунинг исботларидан бири яқинда СИ вазирлигининг очилгани бўлади”, - дейди Дидар Қаримсақов.

Мутахассис стартаплар ривожланишига тўсқинлик қилаётган учта асосий масалани айтиб ўтди.

“Биринчиси, маблағ етишмаслиги. Масалан, бугун тақдимоти ўтказилган «Unicorn» стартапига 250 минг доллар сармоя киритилди. Бироқ бундай маблағларни Қозоғистонда топиш осон эмас. Ушбу масалани ҳал этишга энди СИ вазирлиги эътибор қаратади. Унинг қошидаги «Alem» фонди стартапларга 1 миллиард доллар сармоя киритади. Иккинчи масала – мутахассисларнинг хорижга чиқиб кетиши. Биз бу жараённи тизимлаштиришимиз керак. Учинчидан, ички бозорнинг торлиги. Қозоғистон бозори чекланган. Биз энди ҳеч бўлмаганда Марказий Осиё ва Хитой бозорларига киришимиз керак”, — деди у.

Эслатиб ўтамиз, Астанада Digital Bridge 2025 халқаро технология форуми бошланди.

Сўнгги хабарлар