Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга борди

Дэвид Кэмерон в Узбекистане
Фото: UzA

TASHKENT. Kazinform – Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Тошкентга келди. Бу ҳақда UzA хабар бермоқда.

Айни пайтда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида юқори мартабали меҳмоннинг мамлакат ташқи сиёсат идораси раҳбари Бахтиёр Саидов билан музокараси бошланди.

Учрашувда минтақавий хавфсизлик, таълим, иқлим ўзгариши, икки томонлама савдо ҳамда бизнес алоқаларини ривожлантириш масалалари муҳокама этилмоқда.

Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Тожикистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Қозоғистон ва Мўғулистонга сафар қилишни ва ташрифларда Британия билан савдо, хавфсизлик ва атроф-муҳит бўйича алоқаларни кенгайтиришни режалаштирган.

The Independent хабарига кўра, Кэмерон Марказий Осиё «Британия дуч келаётган энг катта муаммоларнинг марказида» эканлигидан огоҳлантириб, унинг «қийинчилик билан эришилган суверенитетни» қўллаб-қувватлашга қаратилган қатор чора-тадбирларни эълон қилади.

Сўнгги хабарлар